31 март куни ОПЕК га аъзо давлатларнинг вазирлар йиғилиши видеоконференция форматида бўлиб ўтди.
Қозоғистондан Энергетика вазири Болат Ақшолақов иштирок этди.
Йиғилишда томонларнинг феврал ойида шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муҳокама қилинди.
Натижада, чекловлар тўлиқ бекор қилинмагунча, ОПЕК мамлакатларида ишлаб чиқаришнинг жорий даражасини ҳар ойда 432 минг баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди.
2022 йил май ойи учун мажбуриятлар кунига 1,638 миллион баррелни ташкил қилади.
Ортиқча бажарилган ҳажмларни ўташ муддати 2022 йил июн ойининг охирига тўғри келади.