Учрашувда Қозоғистондан энергетика вазири ўринбосари Алибек Жамауов иштирок этди.
“Учрашув иштирокчилари келишув тамойилларига содиқлигини тасдиқладилар ва ОПЕК вазирларининг 35-йиғилишида қабул қилинган қарорларга мувофиқ, ОПЕК ва ОПЕКга аъзо бўлмаган мамлакатлар учун нефть қазиб олишнинг умумий даражасини 2026 йил 31 декабргача узайтиришга келишиб олдилар”, — вазирлик баёнотида айтилади.
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон октябрь ойида ОПЕК келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажарди.
Шунингдек, ОПЕК нинг саккиз аъзоси нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартириш муддатини бир ойга узайтирди.