ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олиш режасини сақлаб қолди

VENA. TASS - Kazinform – ОПЕК+ мамлакатлари октябр ойида бўлиб ўтган йиғилишда келишилган нефт қазиб олиш режасини сақлаб қолишга қарор қилди, бу эса нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 2 млн баррелга қисқартиришни назарда тутади. Альянснинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 4 июн куни бўлиб ўтади, бу ҳақда ОПЕК сайтида эълон қилинган якуний коммюникеда маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Шунингдек, ОПЕК иштирокчилари талаб ва таклифлар мувозанатини қўллаш учун ҳар қандай пайт учрашув ўтказишга ва бозор вазиятига жавобан зарурий қўшимча чораларни қабул қилишга тайёрликларини билдиришган.

Аввалроқ манба ОПЕК вазирлари нефт қазиб олишнинг жорий режасини сақлаб қолишга қарор қилгани, бу эса ноябр ойидан бошлаб қазиб олиш ҳажмини кунига 2 миллион баррелга камайтиришни назарда тутгани ҳақида хабар берган эди.