Вилоят Конгресс-холлда Омск вилояти давлат органлари, сайёҳлик ҳамжамияти ва қозоқ жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган роад-шоуда Қозоғистоннинг маданий-маърифий, экологик, спорт, соғломлаштириш ҳамда ишбилармонлик туризми каби йўналишларда қизиқарли ва қулай дам олиш имконияти мавжуд туризм салоҳияти тақдим этилди .
Тадбирнинг мазмун-моҳияти доирасида икки давлат туроператорлари ўртасида ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, ахборот саёҳатларини ташкил этиш, шериклик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи B2B музокаралари ўтказилди.