Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра , дунёда 310 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 20 кун ичида касалланганлар сони 276 миллиондан 310 миллионга кўпайди. 2021 йил 22 декабрда ЖССТ маълумотларига кўра, бир кунда 500 минг янги ҳолат қайд этилган. Бундай ўсиш суръати билан 20 кун давомида ҳолатлар сони атиги 10 миллионга кўпайиши керак эди, аммо 20 кун ичида ўсиш 34 миллион ҳолатни ташкил этди.
Мутахассислар кескин ўсишни кўплаб мамлакатларда «омикрон» штаммининг тарқалиш тезлигининг юқорилиги билан боғлашади.
АҚШда, Ҳиндистонда ва Бразилияда энг кўп тасдиқланган ҳолатлар қайд этилган, ундан кейин Буюк Британия, Франция ва Россия эгаламоқда.