ЖССТ ўзининг ҳафталик эпидемиологик ҳисоботида коронавируснинг омикрон штамми келтириб чиқарадиган касалликнинг оғирлигини ва ундаги мутациялар вакцина натижасида шаклланган иммунитет ҳимоясини камайтириши мумкинми ёки йўқлигини баҳолаш учун қўшимча маълумотлар зарурлигини таъкидлади.
«Агар вазият оғирлиги Дельта вариантига тенг ёки ундан паст бўлса ҳам, коронавирус туфайли касалхонага ётқизиладиганлар сони ортиши кутилмоқда», - дейилади ЖССТ ҳисоботида.
Омикрон SARS-CoV-2 вирусининг бешинчи штамми. У ҳақда ЖССТ илк марта 26 ноябр куни эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу штамм 57 мамлакатда аниқланган.