Ўтган йили ғалладан рекорд даражадаги ҳосил етиштирилгани фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини кўрсатади. Олти йил давомида агросаноат мажмуасини субсидиялаш учун 2,5 триллион тенге ажратилди, бу эса қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 1,8 баробар – 8,3 триллион тенгегача ўсишини таъминлади.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган бир кишига тўғри келадиган меҳнат унумдорлиги беш йил ичида икки баравар ошиб, 4,2 миллион тенгега етди, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 2,1 баробар ошди.
Бундан ташқари, Ҳукумат норесурс тармоқлар иқтисодий ўсишнинг драйверига айланиб бораётганини таъкидлайди.