Олимпиадада қатнашадиган қозоғистонлик ўқ отувчилар Беларусь очиқ чемпионатида ғолиб чиқди

Фото: Фото: qaz_team_official

ASTANА. Кazinform - Бу йилги Олимпиадада иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар Никита Чирюкин ва Ирина Юнусметова ўқ отиш бўйича Беларусь очиқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, қозоғистонлик ўқ отувчилар тўппончадан 10 метр масофага отиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида ғолибликни қўлга киритди.

Фақат олимпия спорт турлари бўйича ўтказиладиган ушбу мусобақада уч давлатдан 180 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. Турнир 29 июнга қадар давом этади.

Ушбу мусобақа Париж Олимпиадаси арафасида спортчиларнинг маҳоратини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спорт вазири Париж Олимпиадасига 80-85 йўлланма билан бормоқчи эканлигини маълум қилгани ҳақида ёзган эдик.