Аёллар ўртасида 1500 метр масофага югуриш баҳсида Қозоғистон терма жамоаси сафида Надежда Морозова, Елизавета Голубева ва Арина Ильященко стартга чиқди.
Якунларига кўра, Елизавета Голубева 1 дақиқа 54.868 сония натижа билан 7-ўринни эгаллади. Надежда Морозова 12-ўринни, Ильященко эса 24-ўринни эгаллади.
Нидерландиялик спортчи Антуанетта де Йонг 1 дақиқа 54.09 сония натижа билан чемпион бўлди. Норвегиялик Райне Виклунд кумуш (1 дақиқа 54.15 сония), канадалик Валери Мальте эса бронза (1 дақиқа 55.40 сония) медалини қўлга киритди.