Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободдаги юлдуз спортчини тақдирлаш маросимида Надимга 150 миллион рупий (538 минг доллар) берилишини эълон қилди. Аввалроқ Панжоб вилояти бош вазири Марям Навоз Надимнинг Миан Чанну тумани қишлоғидаги уйига ташриф буюриб, унга 100 миллион рупий (359 минг доллар) чек совға қилган.
Навоз найзани рекорд масофага 92,97 метрга улоқтирган спортчи шарафига «ПАК 92.97» махсус давлат рақамига эга янги автомобиль калитини ҳам топширди. Надимнинг мураббийи Салмон Иқбол Бутт ҳам 5 миллион рупий (18 минг доллар) билан тақдирланди.
Малумот учун, Покистон Олимпиадада атиги 1 та олтин ютган ва медаллар сони бўйича 62-ўринни эгаллаб турибди.