Қозоғистонлик оғир атлетикачи 61 кг вазн тоифасида иштирок этди. Игорь Сон даст кўтаришда 131 кг, силтаб кўтаришда 163 кгни бўйсундирди.
Ҳакамлар Игорь Соннинг иккита имкониятини инобатга олишмади.
Бу Қозоғистон жамоаси учун иккинчи соврин. Кеча дзюдода Елдос Сметов бронза медалини қўлга киритди.