«Вазифамиз – Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш. Ҳозир бизда иккита лицензия бор, аммо салоҳиятимиз бундан ҳам яхши. 12-15 нафар спортчиларимиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади деб умид қиламан ва ишонаман. Муҳим натижаларга эришишимизга муҳим сабабларимиз ҳам бор», - деди Даниал Ахметов Нур-Султонда World Athletics президенти ташрифига биноан ташкил қилинган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги XXXII ёзги Олимпия ўйинларига Япония пойтахти Токио мезбонлик қилади. Унда жаҳоннинг 205 мамлакати иштирок этиши тахмин қилинмоқда.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай