ASTANA. Kazinform - Хитойнинг валюта захиралари октябрь ойида бир ой аввал қайд этилган кўрсаткичга нисбатан 1,67 фоизга камайиб, 3,261 триллион долларни ташкил этди. Мамлакатнинг валюта захиралари 55,317 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат валюта бошқармаси (SAFE) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
"Валюта алмашинуви ва активлар нархининг ўзгариши каби омилларнинг биргаликдаги таъсири ой давомида валюта захиралари ҳажмининг пасайишига олиб келди", - дейилади Хитой регулятори баёнотида.
SAFE таъкидлашича, Хитой ҳозирда иқтисодий ўсиш суръатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўпламини самарали амалга оширмоқда, бу эса умуман барқарор валюта захираларини сақлашга ёрдам беради.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.