Ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжат шу ўн йиллик охирига қадар дунё океанининг 30 фоизини қўриқланадиган ҳудудларга айлантириши керак.
Иқтисодий зоналардан ташқаридаги очиқ океан дунё океанининг 2/3 қисмини эгаллайди. Бу балиқчиликни қўллаб-қувватлаш, экотизимларни сақлаш ва иқлим инқирози оқибатларини юмшатишда муҳим рол ўйнайди. Аммо ҳозир бу майдоннинг атиги 1% дан бир оз кўпроғи ҳимояланган.
Бундай ҳужжатни тасдиқлаш ғояси 2002 йилда пайдо бўлган. Музокаралар узоқ ва мураккаб кечди.
Фаол экологлар келишувнинг амалга оширилиши иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва биохилма-хилликни сақлашнинг энг муҳим омилларидан бири деб ҳисоблайди.
Бироқ, ҳужжат ҳали ҳам БМТга аъзо ҳар бир давлат томонидан ратификация қилиниши керак.