28 ёшли Наоми Байден пайшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида шундай ёзди: «Биз тўй қаерда бўлишини ҳал қилдик... Биз жанубий майсазорда никоҳдан ўтамиз. Жуда ҳаяжонланяпман».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Байденнинг набираси ва унинг 25 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Питер Нил 19 ноябр куни Оқ уйда турмуш қуриши маълум қилинганди. Иккаласи ҳам адвокат.
Президент маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, Байденлар оиласи тўй харажатларини ўзлари қоплайди.
Оқ уйда 18 та тўй ва тўртта зиёфат ўтказилган. Охирги марта бу ерда 2013 йилда Президент Барак Обаманинг фотосуратчиси Пит Соуз оила қурган эди.
Фото: abcnews.go.com