Алмати вилояти Санитария-эпидемиология назорати департаменти матбуот хизмати маълумотларига кўра, сўнгги 2 ҳафта ичида Алмати вилоятида CОVID-19 тарқалиши камайган ва ҳафталик 0,1 фоиздан 0,003 фоизга тушган.
«3 мартдан 16 мартгача бўлган даврда вирусли инфекциялар сони ўтган ҳафтага нисбатан 65 тадан 10 тага камайди. Эпидемиологик баҳолаш матрицасига кўра, Алмати вилояти яшил зонада жойлашган. Охирги 24 соат ичида коронавирус инфекцияси қайд этилмади», — дейилади хабарда.
Муаллиф: Самал Қабишева