«Ҳозирги маълумотларни аниқ билмайман. Шунга қарамай, мобил илова орқали никоҳни қайд этиш учун ариза топширилиши бошланганидан кейин икки ҳафта ичида «Halyk bank» мобил иловаси орқали 440 нафар жуфтлик рўйхатдан ўтган. Бугун биз ушбу мобил иловаси зарурлигини тушуниб турибмиз»
, - деди Бекболат Молдабеков Марказий коммуникациялар матбуот анжуманида.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мобил илова ёрдамида никоҳни қайд этишдан ташқари, бошқа давлат хизматларини ҳам кўрсатиш мумкин.
«Бошқа банкларнинг мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Яқин кунларда биз имкон қадар мобил иловани жорий қиламиз»
, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 2 феврал куни Адлия вазирлигининг расмий вакили Талғат Уали Қозоғистон фуқаролари никоҳни қайд этиш учун мобил илова орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилганди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу