Оғир атлетикачи 89 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Ҳаммаси бўлиб Чуркин 360 (163 197) килограммни кўтарди.
Иккинчи ўрин Илия Салехипур (Эрон)га насиб этди – 356 (161 195) килограмм. Аббоспур Алириза (Эрон) бронза медалига сазовор бўлди - 355 (159 196) килограмм.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Манама шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Чуркин кумуш медални қўлга киритган эди.
Аввал Қатарда (Доҳа) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз медалларни қўлга киритиш ва янги жаҳон рекордларини ўрнатишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди. Улар орасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Денис Полубояринов ҳам бор.