Ильин 102 килограмгача бўлган вазн тоифасида беллашди. Иккикураш натижасида қозоғистонлик оғир атлетикачи 355 кг (160 195) тошни бўйсиндирган. Иккинчи ўрин қатарлик Фарес Ельбахга буюрди (353 кг). Учинчи ўринни ўзбекистонлик спортчи Умарбек Шохназаров эгаллади (341 кг).
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон жамоаснинг яна бир аъзоси Игорь Сон (61 кг) олтин медаль соҳиби бўлганди.