«Россиянинг Мурманск шаҳридан келган аралаш ёмғир ва қор бўрони туфайли 22 октябрда мамлакат шарқида, жанубида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир, муз қотиши, кучли шамол эсиши, шимолда, марказ ва шарқда бўрон бўлади. Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати кечаси -3, 2, кундузи 2-10 даражагача пасаяди», -дейилади хабарда.
22 октябрдан антициклон мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига таъсир қилади. Шу туфайли ёғингарчилик аста-секин тўхтайди ва кундузи ҳарорат 15-22 даражагача кўтарилиши мумкин.