«Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг шимолий ярми Шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади, шу муносабат билан аёзли, асосан ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси термометрлар 20...28 даража совуққа етади.
Мамлакатнинг жанубий ярми Жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари таъсирида бўлади, ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), шамол кучайиши, музлаш ва ҳаво ҳароратининг пасайиши, кундузи 0..10 даража илиқ, кечаси 0 ... 10 даража совуқ кутилади. Республика бўйлаб туман тушиши кутилмоқда», - дейилади об-ҳаво маълумотида.