«Совуқ Атлантика антициклон Қозоғистон ҳудудидан ўтишда давом этади ва жанубий, жануби-шарқий ва шарқий ҳудудларда ҳароратнинг пасайишига олиб келади.
Жанубда ҳаво ҳарорати кундузи 22 ... 30гача, жануби-шарқда 17 ... 25 гача, шарқда 15 ... 25 даражагача илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда бироз исиниш кутилмоқда, бу ерда ҳарорат 23 ... 28 С гача кўтарилади.
Қозоғистоннинг фақат ғарбий ярмида Эрон митақаларидан келадиган илиқ ва қуруқ ҳаво массалари туфайли об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади ва асосий ҳарорат 32 ... 40 даража оралиғида бўлади», -дейилади хабарда.