20 март куни Астанада тунда ва тонгда туман тушиши мумкин.
Кечаси Ақмола вилоятининг шарқида изғирин бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарби ва жанубида туман тушади. Шамол аввалига шимоли-шарқдан, баъзан жануби-ғарбдан эсади, тезлиги вилоят шимолида ва шарқида 15-20 м/сгача етади.
Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин. Вилоят жануби-ғарбида, шимоли-шарқида, тоғли ҳудудларида шамол шимоли-шарқдан сониясига 15-20 метр, баъзан 23 м/с тезликда эсади.
Кун давомида Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолида жануби-ғарбий шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Петропавл шаҳрида 20 март куни шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи тезлиги 15-20 м/сгача етиши мумкин.