Куннинг иккинчи ярмида Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида кучли ёмғир, момақалдироқ, довул ва дўл ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан кечаси 15-20 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Қарағанди вилоятида баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тунда вилоятнинг шимоли-шарқида 1-3 даража совуқ бўлади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида шамол жанубдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 25 м/с гача кучайиши мумкин.
Семей шаҳрида куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда.
Куннинг иккинчи ярмида Ақмола вилоятида кучли ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, кечаси баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятининг айрим жойларида момақалдироқ, туман, довул ва дўл кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Қизилўрда вилоятида шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.
Манғистау вилоятининг айрим жойларида туман тушиши кутилмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳам туман тушади ва шамол эсади.
Ақтўбе вилоятида жануби-ғарбдан, ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади, баъзан 23 м/с гача кучаяди.
Нур-Султан шаҳрида эрталаб ва тушдан кейин жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.