Хабарларга кўра, қироличанинг адвокатлар гуруҳи, Елизавета II нинг набираси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг танқидидан сўнг, туҳмат бўйича компаниялар мутахассислари билан маслаҳатлашмоқда.
Нашр маълумотли манбага таяниб, такрорий ҳужумлар қироличани ғазаблантирганини ёзади. Гарри ва Меганга қарши даъво қўзғатилади. Маълум қилинишича, уларга такрорий ҳужумлар жазосиз қолмаслигини шу тарзда тушунтиришади.
Ўтган ой, қироллик оиласи Гарри ўз янгиликлари билан бўлишишни ваъда қилган хотира китобини ёзаётгани ва уларни келаси йили қироличанинг «Платина юбилейи»да учун чиқариши ҳақидаги хабардан талвасага тушди.
Penguin Random House нашриётига қонуний хабарнома юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.