Омон қолган 45 ёшли жабрланувчига эрталаб соат 4 ларда Мидтаун-Манхэттен сайёҳлик марказида ҳужум қилинди. Жабрланувчи оғир куйиш жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага етказилган.
Эркак ҳуқуқ-тартибот идораларига номаълум шахс унинг устига суюқ, тез ёнувчи моддани қуйиб юборганини айтган.
Ҳозирда полиция гумонланувчини қидирмоқда, у охирги марта кўк рангли кийимда кўринган. Камера тасвирларини кўриб чиққандан сўнг, полиция ҳужумчи жабрланувчини таниган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда ва қасддан ҳужум қилиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ ўт қўйиш сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда UnitedHealthcare бош директори ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.