NEW YORK. Kazinform – АҚШда 17 ёшли хоккейчи Коннор Касин хайрия ўйини чоғида вафот этди. Спортчи ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, музга йиқилди, дея хабар бермоқда Report агентлиги The New York Post нашрига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, «Лонг-Айленд Шаркс» ёшлар жамоаси футболчиси ўйинлар оралиғидаги танаффус вақтида ҳушини йўқотган.
Матч Коннорнинг ўтган йили автоҳалокатда ҳалок бўлган синфдоши Сабрина Наваретти хотирасига бағишланган эди.
Томошабинлар муз устига югуриб чиқишди ва шифокорлар келгунига қадар спортчига ёрдам беришга ҳаракат қилишди.
Хоккейчи касалхонага етказилганда шифокорлар унинг вафот этганини аниқлашган.
Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Гвинеяда футбол ўйини чоғида юз берган оммавий муштлашувда 56 киши ҳалок бўлган эди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы