ҚР Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, томонлар сиёсий ва иқтисодий соҳалари, транзит-транспорт ва энергетика соҳаларидаги Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган.
Икки давлатнинг халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, олий ва юқори даражадаги икки томонлама режалаштирилган тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Аввал хабар қилинганидек, бугун Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев раислигида КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.