Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга саломатлик, фаровонлик ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги фаол ижодий фаолиятда янги муваффақиятлар тилади.
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат якунида суҳбатдошлар мамнуният билан Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг юқори даражаси ва уни мамлакатларимиз халқлари манфаатлари йўлида янада ривожлантиришнинг кенг истиқболларини таъкидладилар.