Учрашув давомида нефт-газ саноатида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.
«Сизнинг компаниянгиз Қозоғистоннинг энг қадимий ва йирик инвесторларидан бири ҳисобланади. Сиз Тенгиз, Қарашиғанақ каби энг йирик конларда ишлаяпсиз, Каспий қувур линияси консорциумининг инфратузилма лойиҳасида қатнашасиз, - деди «Самруқ-Қазна» МФЖ бошқарув раиси.
В.Алекперов Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон иқтисодиётида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Каспий денгизидаги бир қатор конларни ўзлаштириш орқали инвестицияларни кўпайтириш режалари ҳақида гапириб берди.