«Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путиннинг «тет-а-тет» форматидаги учрашуви бошланди. Музокаралар бўйича батафсил маълумотлар Elbasy.kz сайтида эълон қилинади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Елбасы Россия Федерацияси Президентининг таклифига биноан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга ташриф буюрган эди.