Дмитрий Медведев Елбасы Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдаги сайловларида «Nur Otan» партиясининг аниқ ғалабаси билан табриклади. Шунингдек, у овоз бериш натижалари миллий ишонч ва партиянинг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган стратегик йўналишини қўллаб-қувватлашини кўрсатганини таъкидлади.
Нурсултан Назарбаев Дмитрий Медведевга илиқ сўзлари учун миннатдорчилик билдирди ва «Nur Otan» ва «Единая Россия» партиялари ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди, бу Қозоғистон-Россия стратегик ва иттифоқчилик муносабатларининг руҳи ва мазмунига мос келади.
Томонлар икки мамлакатнинг асосий партиялари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.