«Нурсултон Назарбоев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан дипломатик форумда иштирок этиш учун Анталияга учиб келди», — деб ёзди Айдос Укибай Twitter саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Анталия дипломатик форуми долзарб глобал ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинадиган майдондир.
Бу йилги форум «Дипломатияни қайта кодлаш» мавзусида бўлиб ўтади.