Учрашув давомида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминнинг яқинда амалга оширган ташрифи давомида қиймати 6 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни таъкидладилар.
Президент Нурсултон Назарбоев ва шайх Мансур маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Хулоса сифатида томонлар минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.