Нурлибек Налибаев Президентга ҳудудни ривожлантириш бўйича ҳисобот берди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбарига Қизилўрда вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни, "Тоза Қозоғистон" экологик дастури доирасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, вилоят маркази ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Нурлибек Налибаев сўнгги 4 йил ичида ҳудуд иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 233 фоизга ошганини маълум қилди. Бу йил 720 миллиард тенгедан ортиқ маблағ жалб қилиш режалаштирилган. Хусусий инвестицияларнинг улуши 70 фоизни ташкил этади.

Фото: Ақорда

Иқтисодиётни диверсификация қилиш мақсадида кейинги уч йил ичида ҳудудда тахминан 2 триллион тенгега тенг 90 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу 11 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу йил умумий қиймати 302 миллиард 500 миллион тенге бўлган 27 та объектни ишга тушириш режалаштирилган. Бугун улардан 9 таси фойдаланишга топширилди.

Давлат раҳбари ҳудуднинг жадал ривожланишини таъкидлади ва амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Қизилўрда вилоятига амалий ташрифи ҳақида ёзган эдик.

Қасим-Жомарт Тоқаев шунингдек, “Қўрқит ота” халқаро аэропортининг янги терминали билан танишди.