Нурлан Сейтимов МДҲ Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев МДҲ Ижроия қўмитаси ходимларига ўзининг янги ўринбосари, Қозоғистон Республикаси вакили Нурлан Сейтимовни таништирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Н.Сейтимов 1964 йил 9 июлда туғилган. Семипалатинск технология институтини ва Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон давлат миллий университетини тамомлаган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
Сиёсий фанлар номзоди, немис тилини билади.
Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси дипломатик даражасига эга.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.