«Бугунги кунда Алматида яна 3 та коронавирус рўйхатга олинганини аввал хабар қилгандик. Ҳозирда Нур-Султанда 14 янги бемор рўйхатга олинган. Ушбу беморлар карантинга ётқизилган ва улар билан алоқада бўлган шахслар билан иш олиб борилди. Улар билан алоқада бўлган ҳамма одам аниқланмоқда», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов онлайн матбуот анжуманида.
Жами беморлар сони Қозоғистонда 27 кишига етди.