Пойтахт ҳокимлигидан маълум қилишларича, Ули Дала шоҳ кўчаси бўйлаб қурилган кўприк Мангилик ел шоҳ кўчаси, А.Байтурсинов, Р.Қошқарбаев кўчалари, Ж.Телман ва Промишленний турар-жой массивлари, «Метро» гипермаркети ҳудуди, шунингдек, М.Жумабаев шоҳ, Жургенов кўчалари юкламасини камайтириш имконини беради.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда янги кўприк суратлари ҳам тарқалди. Хусусан, «Астана - Что? Где? Когда?» Telegram-канали кўприкнинг дрондан олинган суратларини чоп этди.
Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, келаси йили Тауелсиздик шоҳ кўчаси бўйлаб Есил дарёси орқали ўтадиган яна бир автомобил кўприги фойдаланишга топширилади.
Фото: t.me/myastanacity