«Баъзан тезкор тест синовларига шикоятлар бўлиб турибди. Энди бизнинг тиббий ходимларимиз қўшимча машғулотлардан ўтдилар. Қўшимча лабораториялар жалб қилинди. Агар карантин бошида биттагина лаборатория бўлса, ҳозир бизда 8 та. Бизга меценатлар ёрдам бермоқда. Карантин бошланганида кунига атиги 300 та тест ўтказилар эди, энди кунига 5000 та тест ўтказилмоқда ва бу ҳажмни ошириш бўйича ишлар давом эттирилади», - деди шаҳар ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда 61 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган. Пойтахтдаги касалхоналар учун 200 та ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати ва 500 та флоуметр буюртма қилинди.