Нур-Султанда шу кунгача 18600 дан ортиқ одам Pfizer препарати билан эмланган. Уларнинг 12 мингдан ортиғи 12-17 ёшли болалар, қарийб 6 минг нафари эмизикли аёллар, 400 дан ортиғи ҳомиладор аёллардир.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, эмлаш пунктлари асосан иш кунларида гавжум.
«Биз тушунамизки, дам олиш кунлари одамлар ўз ишлари билан шуғулланишади, оилалари билан вақт ўтказишади, шунинг учун бизда иш кунларида эмлаш кўпаймоқда. Аммо, шунга қарамай, эмлаш марказлари дам олиш ва байрам кунларида ҳам ишлашда давом этмоқда», - дейилади идора хабарида.