Қозоғистон Президенти мамлакат пойтахтида буюк шоир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан эълон қилди.
Томонлар, шунингдек, икки мамлакат ижодкор зиёлилари форумларини мунтазам ўтказиш ташаббусини олқишлаб, университетлараро ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори эканини таъкидладилар. Қозоғистоннинг қатор етакчи университетлари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишдан манфаатдор. Бу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун талабалар учун квоталарни оширишни назарда тутувчи тегишли шартнома тузиш режалаштирилган.