«Бугунги кунга қадар шаҳарда 12 530 та КВИ ҳолати қайд этилган, улардан 9 629 киши (76%) даволаниб чиққан. Карантин чораларини кучайтириши ва амбулатория шароитида даволашни кучайтириш натижасида клиникаларда эпидемиологик ҳолат яхшиланди ва пневмония билан касалланишнинг ўсиш суръати камайди. Пневмония билан касалланганлар сони беш баравар камайди», - дейилади хабарда.