Матбуот хизматининг хабар беришича, беморлар 7 апрелдан бошлаб 3-сонли кўп профилли шаҳар болалар шифохонасида даволанишган.
Беморлар орасида 1927, 1933, 1944, 1955, 1961 йилда туғилган аёллар, 1978 ва 1984 йилларда туғилган эркаклар бор. Беморлар кўрсатилаётган тиббий ёрдам, эътибор ва ғамхўрлик учун шифокорларга миннатдорчилик билдирадилар. Уларга ҳатто шеър бағишладилар.
Айни дамга келиб, пойтахтда жами 433 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 207 бемор тузалиб чиққан.