2017 йилда Миллий банк томонидан тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури амалга оширилди. Дастур бошланганидан буён оғирлиги қарийб 2,6 тонна бўлган 71 631 та олтин қуйма сотилган.
Олтин қуйма беш хил вазнда мавжуд: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харидорлар орасида энг машҳур тури 10 граммлик олтин қуйма ҳисобланади. Жами сотилган қуймалар ичида унинг улуши 28%ни ташкил этади.