Павлодарга Новосибирскдан 40 минг йиллик мамонт скелети келтирилди

Мамонт Павлодарга Новосибирск вилояти маданият кунлари доирасида етказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Фото: Kazinform

Кўргазма “Естай” маданият саройида намойиш этилди. Новосибирск давлат ўлкашунослик музейи коллекциясидан плейстоуен даврига оид эркак жунли мамонт скелетининг нусхаси келтирилди.

Фото: Kazinform

Таъкидланишича, бу мамонтнинг энг тўлиқ скелети бўлиб, унга Самсон номи берилган.

“Скелетнинг узунлиги 5,5 метр, баландлиги 3 метрдан ортиқ. Унинг ёши тахминан 40 минг йил. У 2011 йилда Новосибирск вилоятида топилган”, - деди экскурсия гиди.

Фото: Kazinform

Мамонт “Естай” номидаги маданият саройида икки кун – 26 ва 27 май кунлари бўлади.

Кўргазмада, шунингдек, "Мазкур жой - Сибир" саҳна либослари ва рус рассомларининг расмлари намойиш этилади.

Фото: Kazinform
Фото: Kazinform