ASTANA. Kazinform - Норвегия валиаҳд маликаси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хойби собиқ севгилисига нисбатан зўравонлик ва мулкка зарар етказишда гумонланиб ҳибсга олинди. Қироллик мажбуриятларига эга бўлмаган 27 ёшли Мариус 23 соатни полиция бўлимида ўтказди, дея хабар беради Kazinform агентлиги AZERTAGга таяниб.
У спиртли ичимликлар ва кокаин таъсирида бўлганини ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини тан олди. Мариус, шунингдек, алкоголизмдан даволанаётганини ва уни қайта тиклашни режалаштираётганини айтди. У собиқ севгилисидан узр сўради ва ОАВ томонидан таъқибга учраганидан афсусда эканлигини билдирди.
Воқеа Норвегияда муҳокама мавзусига айланиб, ҳам танқидга, ҳам ҳамдардликка сабаб бўлди. Валиаҳд малика Метте-Марит яқинда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича тадбирда иштирок этди.
Мариуснинг собиқ севгилиси ижтимоий тармоқларда пост эълон қилди, унда у илгари у томонидан зўравонликка учраганини ва энди бу ҳақда очиқ гапиришга қарор қилганини айтди.
Норвегия қонунчилигига кўра, зўравонлик ва мулкка зарар етказиш жарима ёки бир йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.