«Душанба куни номаълум шахс университет биносига кириб, ўқ узди. Баъзи талабалар аудиторияларга яширинишди. Улардан баъзилари деразадан сакраб тушишди «, - дейди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари агентликка.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 10 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.
«Тахминан соат 11:00 (маҳаллий вақт билан 09:00) да қурол билан номаълум шахс Пермь университети кампусига кириб, ўқ уза бошлади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Университетнинг қабул бўлими ҳам отишмани тасдиқлади. Талабалар саккизинчи бинодан эвакуация қилинмоқда. Университетда барча дарслар тўхтатилди.
Воқеа жойида тегишли давлат органлари иш олиб бормоқда.