Никарагуалик 23 ёшли Шейннис Алондра Паласиос Корнехо шанба оқшомида Сальвадорда ўтказилган 72-халқаро “Дунё гўзали” танловининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ТАCC ахборот агентлигига таяниб хабар беради.
Тадбир танловнинг YouTubeдаги каналида трансляция қилинди.
Иккинчи ўринни Таиланд вакили, 27 ёшли Аннтония Порсильд эгаллади.
"Дунё гўзали" - ҳар йили ўтказиладиган халқаро танлов бўлиб, дунёдаги энг нуфузли гўзаллик танловларидан биридир. Бу йил унда 80 дан ортиқ давлатдан қизлар иштирок этди.
Шейнис Паласиос “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритган никарагуалик биринчи аёл бўлди.
У 2000 йил 31 майда Никарагуа пойтахти Манагуа шаҳрида туғилган. Паласиос Марказий Америка университетида оммавий коммуникациялар бўйича мутахассисликка эга.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.