Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, Тансаридаги Баркин Лади туманига келган жангарилар қуролдан ўқ узишни бошлаган. Бу ҳақда махсус фавқулодда ҳарбий гуруҳ вакили капитан Ола Жеймс маълум қилди.
Ҳужум натижасида 17 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.
Ҳудудга қўшимча ҳарбий кучлар етиб келган.
О.Жеймснинг айтишича, вазият назорат остида.