Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Нигерия марказидаги Нигер штатида ёқилғи ташувчи танкернинг портлаши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, 46 киши жароҳат олди, дея хабар беради Синьхуа.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги федерал корпуси қўмондони Айшату Саадунинг сўзларига кўра, портлаш Катча туманидаги Эсса қишлоғида автомобиль ағдарилиб кетганидан кейин содир бўлган.
«Баъзи аҳоли тўкилган ёқилғини йиғиб олишга уринган пайтда портлаш содир бўлди. Кўплаб одамлар оғир куйиш жароҳатларини олдилар», — деди у.
Полициянинг дастлабки суриштирувлари натижасида автоҳалокат ҳайдовчининг автомашинани бошқара олмагани туфайли содир бўлганини аниқлади.
Нигер штати губернатори Муҳаммад Умар Баго сешанба куни кечқурун қилган баёнотида воқеани "халқ ва ҳукумат учун жуда қайғули ва фожиали воқеа" деб таърифлади.
"Бу штат тарихидаги яна бир ҳайратланарли ва юракни эзувчи воқеа. Қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз", - деди губернатор.
Ҳозирда портлаш оқибатларини бартараф ва жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерияда террорчилар 73 кишини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар бергандик.